21:32 / 30.04.2018
9 698

«Шайтанат» телесериали 14 майдан бошлаб эфирга узатиладиган бўлди

«Шайтанат» телесериали 14 майдан бошлаб эфирга узатиладиган бўлди
Катта шов-шувларга сабаб бўлган «Шайтанат» сериали 1 майдан бошлаб «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатила бошланиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Бироқ маълум бўлишича, сериалнинг эфирга узатилиш санасига ўзгартириш киритилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

Бугун, 30 апрель куни сериал ҳақидаги кўрсатув суратга олинади, эфирга кетмайди. Суратга олишдан сўнг, кўрсатув сифатида тайёрланиб, 2018 йил 14 май куни 1 соатлик ток-шоу эфирга узатилади ва ундан кейин «Шайтанат» сериалининг намойиши бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида дунё юзини кўрган ва ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида жами бешта китоб миллионлаб нусхада чоп этилган эди.

Бу асарнинг дастлабки китоблари асосида суратга олинган «Шайтанат» сериали ҳам томошабинларнинг жуда кучли қизиқишига сабаб бўлган. Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган бу фильм намойиши бошланганидан сўнг кўп ўтмай тўхтаб қолган ва бунинг сабаби расман изоҳланмаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шайтанат» телесериали 14 майдан бошлаб эфирга узатиладиган бўлди