
Лиссабонда «Евровидение-2018» халқаро қўшиқлар танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Тантанали маросим пойтахтдаги Санъат, меъморчилик ва технология музейида ўтказилди. Унда Португалия президенти Марселу Ребелу ди Соза, маданият вазири Луис Фелипе Кастро Мендес иштирок этди.
Португалия Киевдаги танловда Сальвадор Собрал ғалаба қозонганидан сўнг «Евровидение»ни ўзида ўтказиш имкониятини қўлга киритди.
Бу йилги танловда 43 давлатдан келган иштирокчилар ўз истеъдодини намойиш этмоқда. Унинг финал қисми 12 май куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар