Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги “Алтис Арена”да “Евровидение-2018” халқаро танлови бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.
Саҳна ортида ҳаёт қайнади. Хонандалар журналистларга интервьюлар беришди. Австралия, Эстония, Кипр, Литва, Исроил, Чехия, Болгария, Албания, Финляндия, Ирландия вакиллари танловнинг илк финалчилари бўлишди. Танловнинг иккинчи ярим финали 10 майда, финали эса 12 майда бўлиб ўтади.
Танловда дунёнинг 43 мамлакатидан вакиллар иштирок этишмоқда. Танлов логотипи денгиз мавзуси билан боғлиқ, расмий шиори эса “Ҳамма бортга!” деб номланган бўлиб, бу ерда Португалияни Европа билан боғлаб турувчи Атлантик океани рамзий маънода назарда тутилган.
Театр ва кино актрисаси, телебошловчи Филомен Каутела, журналист, шоумен Сильвия Альберто, актриса Даниэла Руа, актриса ва БМТнинг кўнгилли элчиси Катарина Фуртадолар танловда бошловчилик қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?