11:38 / 13.05.2018
6 567

Нима учун хонанда Райҳоннинг клипи «Ўзбекконцерт» бадиий кенгашидан ўтмади?

Нима учун хонанда Райҳоннинг клипи «Ўзбекконцерт»  бадиий кенгашидан ўтмади?
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгашда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон Ғаниева томонидан куйланган қўшиқ матни мантиқан мукаммал эмас деб топилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати XS.uz’га маълум қилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон Ғаниева томонидан «Юрак» Хамдам Собиров сўзи, Жасур Бадалбоев мусиқасига олиган клип хусусида. Кенгаш аъзолари томонидан қўшиқ сўзлари мантиқан мукаммал эмаслиги ҳамда, клипда айрим кадрлардан ножоиз фойдаланганлиги учун қайта ишлаш тавсия этилди.

Ёшларимиз ушбу хонанданинг қўшиқларидан хушнуд бўлишини таъкидлаб, бу мавзудаги қўшиқларнинг сўзларига жуда жиддий ёндошиш кераклиги, шунингдек, унвонга муносиб қўшиқ куйланиши зарурлиги тушунтирилиб, ушбу қўшиқни намойиш этиш учун кадрларни тўғрилаш зарурлиги таъкидланди.

«Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нима учун хонанда Райҳоннинг клипи «Ўзбекконцерт» бадиий кенгашидан ўтмади?