08:30 / 15.05.2018
4 706

"Қиз фарзанд кўриш истагим ҳам амалга ошади..."

"Қиз фарзанд кўриш истагим ҳам амалга ошади..."
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёда Қобиловалар жуда кўп дуэт куйлашган. Табиийки, ҳамкорлик даврида турли саволлар ҳам туғилади. Англаганингиздек, икки ижодкорнинг ўзаро кичик интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Аввал, Улуғбек Раҳматуллаев Зиёда Қобиловага саволларини тақдим этди.

— Оилангизда қизлар кўплигини биламан. Бугун эса икки ўғил фарзанднинг онасисиз. Айтингчи, ўғил болани тарбиялашда қийналмаяпсизми? Нималарга кўпроқ аҳамият беряпсиз?
— Кенжамиз ҳали кичкина, лекин катта ўғлим Комрон доим ўз айтганини қилдиргиси келади. Лекин у айтган ҳамма нарсани муҳайё қилиш тўғри эмаслигини биламиз ва иложи борича қаттиққўлроқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо у гап-сўзлари билан бизни “эритишни” билади. Бола беш ёшгача подшоҳ, дейишади. Эркалик қилиб турсин, кейин қатъийроқ бўламиз.

— Сизни Умида Мирҳамидованинг шогирди дейишади, шу ростми? Ва қачон улар билан дуэт куйлашни режалатиргансиз?
— Ҳа, Умида Мирҳамидова устозим, қўлимдан тутиб санъат йўлига бошлаганлар. Дуэтга келсак, “Оқ атир гуллар”ни биргаликда “Менинг юртим” телеканалининг лойиҳасида ижро этган эдик. Хабарингиз йўқ, шекилли. Келажакда яна ҳамкорлик қилиш ниятимиз бор...

— Айтингчи, аёлларнинг ҳаммаси экстремал спорт турларига ўч бўлишадими ёки фақат менинг рафиқамда шундайми? Доим парашютдан сакрайлик деяверади-да...
— Бошқаларни билмадим-у, лекин мен баландликдан сакраш, тез юрувчи аттракционлардан қўрқаман. Назаримда, бу одамнинг характеридан келиб чиққадиган қизиқиш бўлса керак.

— Шахсан мен, санъат ва иш деб болаларимнинг ёнида кўп бўла олмаётганимдан ачинаман. Сизда ҳам шундайми?
— Ҳамма ота-она фарзанди болалигида кўпроқ ёнида бўлгиси келади. Лекин санъаткорнинг ишида тартиб йўқ. Бу аксарият ҳамкасбларимизни қийнаётган муаммо. Она сифатида болаларимнинг ёнида кўпроқ бўлишга ҳаракат қиламан. Шу сабаб фарзандимиз битталигида ўзимиз билан олиб юрардик. Ҳозир иккита бўлгани учун бирга олиб юришимиз қийин. Лекин шундай бўлса-да, улар билан ўйнашга, бўш вақтим бўлганда, дам олишга бирга боришга ҳаракат қиламан.

— Айни пайтда қайси орзуингизни амалга оширишни истаяпсиз?
— Шукр, орзуларимга эришиб келяпман, қиз фарзанд кўриш истагим ҳам амалга ошади деб ният қиламан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Қиз фарзанд кўриш истагим ҳам амалга ошади..."