19:53 / 27.05.2018
6 109

«101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда? (фото)

«101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда? (фото)
«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шоҳназаров ҳамда продюсер Равшан Норбоев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» онлайн хабар бермоқда.

Фильм продюсери Равшан Норбоев ҳамда режиссёр Акром Шоҳназаров, операторлар Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар, монтаж режиссёри Нина Шеркулова ҳамда бош рассом Алишер Тўлабоевлар билан икки ойдан буён суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «Халқ сўзи»
Фильмга 200 дан ортиқ профессионал ҳамда махсус тайёргарликка эга ҳаваскор актёр ва актрисалар жалб қилиниши режалаштирилган.

Фильм бош қаҳрамони Зархўжа Саидазимов ролига ўн бешга яқин профессионал актёрлардан фото ҳамда видео синовлар ўтказилди. Бош қаҳрамонни қайси актёр гавдалантириши борасида ҳали ҳам аниқ тўхтамга келингани йўқ.

Фото: «Халқ сўзи»
«101-рейс» фильми режиссёри Акром Шахназаров бош қаҳрамон роли учун аниқ тўхтамга келолмаётгани сабабини қуйидагича изоҳлади.

Бир йилдан буён Ўзбекистон қаҳрамони Зархўжа Саидазимовнинг ташқи ва ички дунёсини ўрганиб юрганим боис, ҳар томонлама кучли, ҳам ташқи кўриниш, ҳам характери жиҳатдан уларнинг образини яратиб берадиган актёр, қаҳрамон қидирмоқдамиз. Фильмимиз техник томонидан мураккаб бўлганлиги учун, ўрганадиган элементлари, техник амаллари ва фактлари кўплиги сабабли тайёргарлик ишлари ҳамда кастинг жараёнлари чўзилмоқда. Қаҳрамонимиз эллик ёшда бўлиши керак, бизга маъқул бўлганлар ёки қирқ ёшлар атрофида ёки 65-70 ёшларда бўлиб чиқмоқда. Эллик ёшда бўлган профессионал ҳамда ҳаваскор актёрларни кастинг қилишда давом этмоқдамиз. Ушбу талабларимизга жавоб бера оладиган барчани кастингда кутиб қоламиз.

Акром Шахназаров, «101-рейс» фильми режиссёри


Фото: «Халқ сўзи»
Фильм учун «Ё яшаб қол, ёки инсон бўлиб қол» ибораси танланган.

Суратга олиш ишлари 2018 йилнинг июль ойида бошланиши режалаштирилган. Фильм ижодкорлари маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров иштирокида «101-рейс» фильмининг илк тизерини эълон қилди.

Фото: «Халқ сўзи»
«101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда? (фото)