23:45 / 29.05.2018
8 823

«Ўзбекконцерт»: «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди

«Ўзбекконцерт»: «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди
Фото: Instagram / @via.marokand
«Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси «Ўзбекконцерт» томонидан тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий Кенгаш аъзолари томонидан «ВИА Мароқанд» гуруҳининг «Турист» қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлганлиги боис клипни оммага тақдим этиш рад этилган эди. Бироқ, гуруҳ аъзоларини бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу клип ОАВ орқали намойиш этилганлиги сабабли, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунининг 23-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 37-бандига асосан «ВИА Мароканд» гуруҳи аъзолари Закирова Асалхон Бахтиёржон қизи ва Ташматов Абдурашид Хусановичларга берилган лицензиялар жорий йилнинг 29- май кунидан тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт»: «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди