21:12 / 10.07.2018
4 625

«Ўзбекконцерт» рўйхатида нега мега юлдузлар йўқ? (+видео)

«Ўзбекконцерт» рўйхатида нега мега юлдузлар йўқ? (+видео)
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан Тошкент шаҳрида тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда иштирок этадиган санаъткорлар рўйхати тузилган эди. Бироқ хизмат ҳақи 500 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача этиб белгиланган ушбу рўйхатда таниқли хонандаларнинг номи қайд этилмаган.

«Ўзбекконцерт»нинг масъул ходими Матлуба Маҳкамова «Давр» мухбирига ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берди.

— Булар навбатчи гуруҳ. Биз битта нарсани тўғри тушунайлик — навбатчи гуруҳ тўйингизни бошидан охиригача ўтказиб беришга кафил. Таниқли хонандани чақирадиган бўлсангиз, унда тўй эгалари бевосита санъаткорнинг ўзи билан боғланиб, чақираверади. Бу хонанда хоҳлаган нархини белгилайди дегани эмас. Бир нарсани унутмайлик — кимдир таниқли хонандани мухлис бўлиб чақирадиган бўлса, хонанда ҳам жуда катта нарх қўймайди.

«Ўзбекконцерт» бу нарсани бевосита назорат қила олмайди. Бу тўй эгаси билан хонанда ўртасидаги келишув. Биз уларни чегаралаб қўя олмаймиз.

Биз шу масалада ҳозирда тушунтириш ишлари олиб боряпмиз, энди уларам хизмат ҳақи учун истаган нархини қўймайди.
[media=https://youtu.be/yxEyBVG3GSM]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт» рўйхатида нега мега юлдузлар йўқ? (+видео)