18:12 / 20.09.2018
5 145

Жонли ижрода куйлай оласизми? Унда очиқ майдонга марҳамат!

Жонли ижрода куйлай оласизми? Унда очиқ майдонга марҳамат!
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни пойтахтда жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи ёнидаги байроқ остида жонли ижрода гала концерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу концерт дастури халқ сайли тарзида ўтказилади.

Одил Абдуқаҳҳоров, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари: — Мамлакатимизда фаолият юритаётган, жонли ижро этишни яхши кўрадиган, санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган барча хонандалар ушбу концерт дастурида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун муассасага келиб учрашишлари керак бўлади. Айни дамда унда ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстарада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди.

Маълумот ўрнида, Ушбу концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади. Уни томоша қилиш бепул.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жонли ижрода куйлай оласизми? Унда очиқ майдонга марҳамат!