Анушка Шарма: «Эрим билан бирга бўлишга вақт тополмаяпман…»

  • 12-10-2018, 10:25
  • 2 076
  • Маданият
  • Анушка Шарма: «Эрим билан бирга бўлишга вақт тополмаяпман…»
    Анушка Шарма ва Варун Дхаван янги фильми — «Sui Dhaaga — Made In India»нинг трейлерини тақдим этди. Фильм «Yash raj Films» баннери билан чиқди деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.

    Анушка бу лойиҳада каштачини, Варун эса унинг эри — тикувчини ўйнаган.

    Трейлер тақдимотида Анушка журналистлар билан мулоқот қилди. Ўзиникидан фарқ қилувчи уй бекаси ҳаёти ҳақидаги саволга актриса шундай жавоб берди: «Мен 15 ёшимдан бери ишлайман, ҳозир ишлаяпман, турмушга чиққанимдан кейин ҳам ишни ташламадим. Аммо режиссёр Шарат Катария менга берган бу уй бекаси ўзимни эрли аёл сифатида ҳис қилиш ва уйга қарашни эсимга солди. Мен бу ишни аввал қилмаганман. Тўйдан кейин эрим билан ўтказадиган бўш вақтим ҳам деярли йўқ».

    » » Анушка Шарма: «Эрим билан бирга бўлишга вақт тополмаяпман…»