10:48 / 18.10.2018
3 948

Режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми халқаро Bridge of Arts кинофестивалида мукофотланди

Режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми халқаро Bridge of Arts кинофестивалида мукофотланди
Фото: Turon 24
Режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми IV халқаро Bridge of Arts мотивацион кино ва спорт фестивалида мукофотланди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.

«Сабот» фильми «Ҳакамлар ҳайъати эътирофи» номинациясида ғолиб бўлди.

Тадбир якунида кинокартиналар учта йўналишда (қисқа метражли фильмлар учун, шунингдек, асосий ва бош мукофот) тақдирланди.

Фильмлар «Энг яхши фильм», «Энг яхши сценарий», «Энг яхши режиссёр», «Энг яхши актёр», «Энг яхши актриса», «Ҳакамлар ҳайъати эътирофи», «Энг яхши қисқа метражли фильм» каби ўндан ортиқ номинация бўйича мукофотланди.

Унга кўра, энг яхши фильм сифатида франциялик режиссёрлар Жилиен Херве ва Филипп Мишелларнинг «Теддини излаймиз» фильми бош совринга эга бўлди.

Фестиваль 10—14 октябрь кунлари Россиянинг Ростов шаҳрида бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми халқаро Bridge of Arts кинофестивалида мукофотланди