00:47 / 22.10.2018
3 888

Фирибгар Муниса Ризаева концертидан тушган $18.000 ва 48.000.000 сўмни «ухлатди»

Фирибгар Муниса Ризаева концертидан тушган $18.000 ва 48.000.000 сўмни «ухлатди»
19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи Д.С. Наманган вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унда таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни Наманган шаҳрида, 26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6.000 АҚШ доллари, жами 18.000 АҚШ долларини олиб унга бермаганлиги, шунингдек А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб, 2.400 нафар фуқароларга сотилган жами 48.000.000 сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)