«Miss Grand International – 2018» гўзаллик танловининг парагвайлик ғолибаси натижалар эълон қилинаётганида ўз исмини эшитиб, ҳушдан кетди, деб хабар беради «Tengrinews»га асосланиб Daryo.uz.
Халқаро гўзаллик танлови Мьянмада 5 октябрь куни бошланган эди. 80 та мамлакатдан келган қизлар уч ҳафта мобайнида энг гўзал қиз эътирофига сазовор бўлиш учун беллашди.
Финалга қадар қизлар бир нечта оралиқ танловлардан ўтди. Миллий кийимлар ва чўмилиш кийимлари танлови шулар жумласидан.
Танловнинг кун тартиби тиғизлигига қарамасдан қизларга Мьянманинг диққатга сазовор жойлари кўрсатилди, миллий ошхонаси билан таништирилди, фотосессия ўтказилди. Шунингдек, танлов иштирокчилари дастур доирасида шарқ мамлакатининг икки шаҳрига парвозни амалга оширди.
25 октябрь куни танлов ғолибасини аниқлаш маросими ўтказилди. Парагвайлик Клара Роса танловнинг мутлақ ғолибаси деб топилди. Унинг исми саҳнада эълон қилиниши билан қиз ҳушидан кетиб қолди.
Клара Росага 40 минг АҚШ доллари ва танлов ташкилотчилари билан бир йил ҳамкорлик шартномаси тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг