
Шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида “Миллион” жамоасининг навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтмоқда. 22 октябрь куни бошланган концертга 31 октябрь куни якун ясалади.
Ижтимоий мавзуларга қўл уришдан, коррупция, жамият ва давлат идораларидаги хато ва камчиликларни ҳазил йўли билан танқид қилиб чиқишга одатланган “Миллион”чиларнинг бу галги концертида ҳокимлар ва айрим мансабдорлар нишонга олинди.
Тошкент шаҳридаги уйлар ва бинолар “қирғини”, одамларнинг яшаш жойлари ярим кечаси бузиб ташланаётгани жамоа эътибор марказида бўлди. Ҳазиллардан бирида айтилишича, 15 йиллаб қурилган уйлар, уч соатга бормай бузиб ташланяпти.
Қолаверса, ҳокимлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, одамларнинг дардига қулоқ солмаслик, уларнинг фикри билан қизиқмаслик каби иллатлар ҳам концертда танқидга олинган. Кечагина асфальтланган кўчаларнинг бугун қувур ёрилгани учун қайта кавланиши, йўлларга ўрнатилган тўсиқлар сабабсиз олиб ташланиши, кўп ўтмай яна тўсиб қўйилиши каби тушунарсиз ва доимий саволларга сабаб бўлиб келадиган ҳолатлар “Миллион”нинг чиқишларидан ҳам четда қолмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар