17:30 / 31.10.2018
3 404

Бухоролик хип-хоп раққоси Шаҳзод Муҳсинов “Песни” лойиҳасида қатнашмоқчи

Бухоролик хип-хоп раққоси Шаҳзод Муҳсинов “Песни” лойиҳасида қатнашмоқчи
Россиянинг ТНТ канали томонидан ўтказилган "Танцы" шоусида бухоролик Шаҳзод Муҳсинов лойиҳанинг юқори босқичига ўтди. Шаҳзод "Песни" шоусида ҳам ўз иқтидорини синаб кўришга қарор қилганини билдирди.

Шаҳзод Муҳсинов “Танцы” шоуси кастингларида Jorje тахаллуси билан ижод қилиб келади.

"Хип-хоп билан ёшлигимдан шуғулланаман. Қўшиқ матнларини эса 7 ёшимдан ёзганман. Ўзимга қадрли Бухорода чиқишлар қилардим. Аммо Москвага кўчиб келганимиздан кейин бу қизиқишимдан анча узоқлашишимга тўғри келди. Чунки ишлаб, пул топиш керак эди. Мана, тўрт йилдирки, севимли машғулотимга қайтдим", – деди у.

Шаҳзоднинг айтишича, "Песни" лойиҳасида ҳам иштирок этмоқчи. Шунингдек, у хип-хоп бўйича Ўзбекистонда ҳам ўз лойиҳаларини тақдим этиш ниятида эканини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бухоролик хип-хоп раққоси Шаҳзод Муҳсинов “Песни” лойиҳасида қатнашмоқчи