
Руминиялик қўшиқчи INNA Тошкентнинг “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт берди.
Бу унинг Ўзбекистонга илк ташрифи ҳисобланади.
Концерт дастури давомида томошабинлар қўшиқчининг машҳур хитларини, шунингдек, янги композицияларини эшитиш имкониятига эга бўлишди.
INNA машҳур руминиялик қўшиқчи бўлиб, 2009 йилда шуҳрат қозонган. Қўшиқчининг энг оммалашган хитларидан бири “Hot” композицияси бўлиб, у ТОП-10 Европа чартларининг рекорд натижаларида қайд этилган.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар