15:30 / 06.11.2018
3 968

Озарбайжон мода ҳафталиги ўз ниҳоясига етди

Озарбайжон мода ҳафталиги ўз ниҳоясига етди
Боку шаҳрида ўтказилган, мода оламининг маҳаллий ва ҳорижий вакиллари иштирок этган “Azarbaijan Fashion Week” мода ҳафталигининг 8-мавсуми ўз ниҳоясига етди.

Мода намойишида қозоғистонлик дизпайнерлардан – Алекс Чжен, Тамара Ламанукаева ва Леонид Заребцовлар ўзларининг классик ва модерн услублардаги коллекциялари билан иштирок этди. Шунингдек, Озарбайжоннинг “Nubi Couture” мода уйи томонидан тақдим этилган замонавий тўплам кўплар эътирофига сазовор бўлди.

“Azarbaijan Fashion Week” мода ҳафталигининг 8-мавсуми Озарбайжон Қиличбозлик федерация билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Озарбайжон мода ҳафталигининг кейинги 9-мавсуми 2019 йилнинг май ойида ўтиши белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озарбайжон мода ҳафталиги ўз ниҳоясига етди