
Эронлик Андраник Мададян – арман миллатига мансуб қўшиқчи. У 1956 йилнинг 15 апрел куни Теҳронда туғилган. Андраник Мададян кўпроқ “Анди” тахаллуси билан машҳур.
Андраник Мададян ўз карерасини 80-йилларда Анди&Коурос дуэти таркибида бошлади. 1985-1992 йилларда гуруҳнинг тўртта албоми чиқди. Ушбу альбомлар туфайли Андраник Мададян бутун Эрон-Форс поп-мусиқаси тарихида энг машҳур қўшиқчига айланди.
1992 йилда Коурос гуруҳи тарқалиб кетди ва Андраник Мададян якка сол карерасини бошлади. Андраник тўрт марта йилнинг энг яхши Арман қўшиқчиси ва ўн йилликнинг энг яхши Форс қўшиқчиси деб топилди. Якка сол карераси давомида 15 та албом чиқарди.
Андраник Мададян форс, арман, араб, ҳинд, инглиз ва испан тилларини билади. Ҳозирда у АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида арман маҳалласида истиқомад қилади.
Анди декабрда Ўзбекистонга ижодий сафар билан ташриф буюради, деб хабар бермоқда Uz24.uz

Концерт дастури:
1 декабрь куни Тошкент шаҳрида;
2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида;
4 декабрь куни Бухоро шаҳрида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар