10:16 / 10.12.2018
5 617

Киноактриса Леа Сейду Агент 007 фильмига қайтади

Киноактриса Леа Сейду Агент 007 фильмига қайтади
Француз киноюлдузи Леа Сейду Агент 007нинг саргузаштлари тасвирланган машҳур кинофраншизга қайтади. Буни фильм режиссёри Кэри Фукунага тасдиқлади.

Леа Сейду "007: Спектр" фильмида Жеймс Бонднинг дўсти ролини ижро этган. Актриса яна ўзининг қаҳрамони Мадлен Суонн ролини ўйнайди.

Бундан ташқари фильмда Рэйф Файнс, Бен Уишоу, Наоми Харрис ва Рори Киннир каби актёрлар иштирок этишади. Фильмнинг 25-қисми бўлган “Бонд 25” фильмида суперагентнинг нафақага чиққандан кейинги оилавий ҳаёти кўрсатилади.

Фильм 2019 йилнинг март-июл ойларида тасвирга олинади.

“Жеймс Бонд” сериали британиялик разведкачи Жеймс Бонд ҳақидаги киноасар бўлиб, Ян Флеминг романи асосида суратга олинган. 4 марта Бонд ролини англиялик актёр Дэниел Крэйг ижро этган. Бонд ролини биринчи бўлиб 1962 йил Шон Коннери ўйнаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Киноактриса Леа Сейду Агент 007 фильмига қайтади