00:30 / 12.12.2018
4 998

“Берлин – Оққўрғон” фильми премьераси қачон бўлиши белгиланди

“Берлин – Оққўрғон” фильми премьераси қачон бўлиши белгиланди
14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин – Оққўрғон” бадиий фильмининг ёпиқ премьераси ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот котиби Азизбек Қурбонов маълум қилди.

“Ўзбекистон санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов сурат олган “Берлин – Оққўрғон” бадиий фильмида ўзбек ўғлонларининг 1941 – 1945-йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушидаги қаҳрамонлиги, шунингдек, Ўзбекистон халқининг фронт ортидаги матонати ҳамда инсонийлиги акс эттирилган. Узоқ кутилган фильмнинг катта экрандаги илк намойиши 14 декабрь куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади. Намойишга асосан журналистлар таклиф этилиши кўзда тутилмоқда. Намойишдан сўнг фильмга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади. Унда фильм ижодкорлари журналистларни қизиқтирган барча саволларга юзма-юз жавоб беради“, – деди Азизбек Қурбонов.

Фильмнинг суратга олиш ишлари август ойининг бошида ниҳоясига етган эди.

Кино ижодкорларининг маълумотларига кўра, картинада Иккинчи жаҳон урушига оид кўплаб маълумотлар, тарихий шахслар ўрин олган. Унда Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўзига хос сиёсий ўйинлар фонида икки – ўзбек ва яҳудий оиласида кечаётган воқеалар акс этган.

Фильмнинг катта экрандаги расмий премьераси 18 декабрда бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » “Берлин – Оққўрғон” фильми премьераси қачон бўлиши белгиланди