
14 декабрь куни режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмининг журналистлар ва блоггерлар учун ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.
Фильмда асосан иккинчи жаҳон уруши воқеалари акс эттирилиб, урушнинг бутун фожиаси уч оиланинг ҳаёт йўллари орқали очиб берилади. Фильмда Сталин, Гитлер, Черчилл, Рузвельт каби тарихий шахсларнинг образлари акс эттирилган.
Фильм тақдимотидан сўнг оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилди.
Журналистларнинг “фильмда Сталин образига қайси тарафлама ёндошгансиз?”, деган саволига режиссёр: “Сталин бир оилани қутқариб қолди, деган гап унга ижобий баҳо эмас, эътибор қилган бўлсангиз, ўша ерда изоҳ бор, битта оила майли, қолган минглаб оилалар-чи дейилган. Мана шу ҳақиқий баҳо. Мен Собиқ Иттифоқ даврида қандай одам бўлган бўлсам ҳозир ҳам шундайман. Одамнинг хатти-ҳаракати ва ижодига давр таъсир қилмаслиги керак”, деб жавоб берди.
Фильмнинг очиқ премьераси 18 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар