06:00 / 04.01.2019
4 752

Ўзбекистон давлат циркининг 2018 йилги фаолияти танқид қилинди

Ўзбекистон давлат циркининг 2018 йилги фаолияти танқид қилинди
3 январь куни Маданият вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон давлат циркининг 2018 йилги фаолияти танқид қилинди.
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ушбу йиғилишда йил давомида ўтказиладиган тадбирлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталган.

Шу билан бирга вазир Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Глиэр ва Успенский мусиқий мактабларида дамли чолғу йўналиши бўйича синфларни кўпайтириш топшириғини берган.

Йиғилишда, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида дарс бераётган ўқитувчилар учун 2019 йилда махсус сиртқи ўқиш тизимини жорий этиш таклифи берилган.

Илк йиғилишда маданият ва санъат соҳасидаги барча йўналишлар муҳокама қилинган ва белгилаб берилган ҳар бир топшириқнинг ижросига раҳбарларнинг шахсан масъул эканлиги таъкидланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон давлат циркининг 2018 йилги фаолияти танқид қилинди