
Хонанда Шаҳзода таътилни Дубайда ўтказмоқда. У ўзининг «Инстаграм»даги саҳифаси орқали ҳордиқ вақтидаги суратлари ва видеоларини ҳавола қилмоқда.

Шаҳзоданинг яқин дугонаси хонанда Нилуфар Усмонова ҳам Дубайда Янги йил таътилида. У ҳам дугонаси каби ижтимоий тармоққа таътил суратларини жойлаган.

Муниса Ризаева қишки таътил учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ҳам оиласи билан чет эл саёҳатига жўнаб кетган. У рафиқаси ва фарзандлари билан Туркияда дам олмоқда.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов Москва шаҳрида.

Хонанда Динейра ҳам қишки таътилда Россияга йўл олган. У гўзал Москва шаҳрида тушган суратлари билан бўлишмоқда.

Озода Нурсаидова ҳам қишки таътилни Туркияда ўтказмоқда.

Жаҳонгир Позилжонов ва Дилшод Мирзамуротов оиласи билан Дубайда ҳордиқ чиқармоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар