Америкалик кинооператорлар ХХ асрнинг "энг яхши фильмлар"ини маълум қилишди

  • 13 январь 2019, 10:15
  • 2 451
  • Маданият
  • Америкалик кинооператорлар ХХ асрнинг "энг яхши фильмлар"ини маълум қилишди
    Америка кинооператорлар жамияти (American Society of Cinematographers, ASC) ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан ХХ асрнинг энг яхши фильмларини танлади. Тўлиқ рўйхат жамият сайтида келтирилган.

    Жамият талқинига кўра, ўтган асрнинг энг яхши фильми сифатида режиссёр Фредди Янг томонидан 1962 йилда суратга олинган “Арабистонлик Лоуренс” фильми тан олинди. Мутахассисларни ушбу фильм қандай шароитларда суратга олингани ҳайратлантирган. Жумладан, суратга олиш ишлари Иорданиядаги Жабал ат-Тубайк деган жойда олинган. Бу ерда чидаб бўлмас иссиқ ҳаво турганидан ташқари, энг яқин сув манбасигача 240 км йўл босиб ўтиш керак бўлган.

    Бироқ шундай оғир шароитларга қарамай, суратга олиш гуруҳининг профессионаллиги эвазига 7 та “Оскар”, 4 та “Олтин глобус” ва бошқа кўплаб мукофотларни олишга муваффақ бўлган фильм суратга олинган.

    Шунингдек, энг яхши фильмлар рўйхатининг етакчи ўнталигига “Тиғ устидан югурувчи” (1962 йил), “Бугунги кун қиёмат қойими” (1979), “Фуқаро Кейн” (1941), “Чўқинтирган ота” (1972), “Қутурган буқа” (1980), “Конформист” (1970), “Ўрим куни” (1978), “2001 йил: Космик одиссея” (1968) ва “Француз алоқачиси” (1971) фильмлари кирган.

    » » Америкалик кинооператорлар ХХ асрнинг "энг яхши фильмлар"ини маълум қилишди