date
views 6 233

Покистонда Исломхўжа фильмининг премьераси ўтказилди

Покистонда Исломхўжа фильмининг премьераси ўтказилди
Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Исломхўжа” фильми тақдимоти ўтказилди.
“Исломхўжа” фильми намойиши Исломобод шаҳри мерияси (ҳокимлиги), Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси ва Покистон “миллий маданият кенгаши” кўмагида ўтказилди. Покистоннинг етакчи телеканалларида ва PTV news давлат каналида “Исломхўжа” премьерасининг ташвиқот ва рекламалари кенг ёритилди.

Фильм примьерасида Покистон давлат дипломатлари, маданият ходимлари ва Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
“Фильмда Ўзбекистон буюк тарихга эга эканлиги ва “зиёрат туризм”ини ривожлантиришга асосли чуқур диний қадриятларга эга эканлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан ҳам “Исломхўжа” фильми биз учун қизиқ”, дейди Покистоннинг глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази бош мутахассиси С.Ахтар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Покистонда Исломхўжа фильмининг премьераси ўтказилди