
— Сизни танқид қилувчилар ҳам йўқ эмас. «Ҳосила Раҳимова ёшига ярашмайдиган рақсларни ижро этади», дегувчилар топилади. Бундай фикрларга қандай муносабат билдирасиз?
— Мен ҳеч қачон ўринли танқиддан ранжимайман ва уни тўғри қабул қиламан. Бироқ бундай фикр билдирувчиларнинг ўзи санъатдан хабари бор инсонлармикин? Агар адашмасам, шу тарздаги гап-сўзлар интернетда тарқалган рақсимдан сўнг кўпайиб кетди. Ўша ғийбатчи одамлар концертимга ташриф буюришса, ундан ҳам қайноқ рақсларимга гувоҳ бўлишади. Бир бурчакда беркиниб, қўпол қилиб айтганда, каламушдай писиб менинг рақсларимни видеога олаётганлар учун текинга таклифнома бераман. Марҳамат, ташриф буюриб, саҳнада бундан-да даҳшат ёнишимга гувоҳ бўлишсин.
Фольклор санъатида чегара йўқ, сипо туриб қўшиқ куйлаш имконсиз ва мен ҳеч қачон рақсларимдан хижолат чекмайман. Яқинларим, мухлисларим буни яхши билишади. Фисқу фасод гапларга аҳамият бермайман ҳам.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар