date
views 10 435

Ҳалима Ибрагимова ва «Браво» аъзоси Отабек Мирзахолов ўзбек халқидан узр сўради

Ҳалима Ибрагимова ва «Браво» аъзоси Отабек Мирзахолов ўзбек халқидан узр сўради
«Ўзбекконцерт» томонидан лицензиядан маҳрум бўлган актриса Ҳалима Ибрагимова ва «Браво» гуруҳи аъзолари Kun.uz нашрига берган интервьюсида ўзбек халқидан узр сўрашди.
Ҳалима Ибрагимова санъаткорлар билан ўтказиб туриладиган шу турдаги суҳбатларда кўп бўлганини айтади.
«Огоҳлантиришлар фақат менга эмас, бошқаларга ҳам бўлган. Мен томондан қуюшқондан чиқиш бўлганини ҳам инкор этмайман. Табиатим шунақа. Тарбиялаш мақсадида лицензиямни олиб қўйишди. Мен нотўғри гапириб, кимнингдир қалбини оғритган бўлсам, халқимиздан, ҳаммадан кечирим сўрайман», дейди у.

«Браво» гуруҳининг аъзоси Отабек Мирзахолов шундай дейди: «Бугунги давра суҳбати – мажлисда билдирилган фикрлар ўринли бўлди, деб ўйлайман. Бу фикрлардан тўғри хулоса чиқараман. Биз кимнидир камситиш мақсадида бу ишларни қилмаганмиз. Концертимизга йиғилган одамлар кулиши учун, саҳнада қизишиб кетиб, ўзимизни бошқара олмай қоладиган ҳолатлар бўлган. Уятсиз сўзлар ишлатиб, саҳнада ҳеч кимни сўкканимиз йўқ. Белдан паст ҳазиллар қилмаганмиз.

Шу орқали кимнингдир нафсониятига теккан бўлсак, кимдир буни ўзи учун ҳақорат деб қабул қилган бўлса, мен узр сўрайман. Танқидий фикрлардан тўғри хулоса қилиб, халқимизга ёқадиган концертлар қўйишга, ижод қилишга ҳаракат қиламиз
».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳалима Ибрагимова ва «Браво» аъзоси Отабек Мирзахолов ўзбек халқидан узр сўради