10:12 / 27.02.2019
5 145

«Ўзбекконцерт» директори: Тошкентда жаҳон юлдузларининг концертлари ўтказилиши ҳақида

«Ўзбекконцерт» директори: Тошкентда жаҳон юлдузларининг концертлари ўтказилиши ҳақида
26 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан сўз усталари ва қизиқчилар билан ўтказилган давра суҳбатидан сўнг Kun.uz нашри ташкилот раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровдан интервью олди.
У жаҳон юлдузларининг Ўзбекистонда тақдим этаётган концертлари тўғрисидаги фикрини билдириб ўтди.
«Ўзбекистонга келишини тасаввур ҳам қила олмаганимиз жаҳон юлдузлари текинга концерт тақдим этишяпти.

Бу концертларни ўтказиш тартиби қандай бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг 354-сонли қарорида белгиланган бандга мувофиқ, «Ўзбекконцерт» давлат муассасидан юқорида турувчи айрим органларнинг махсус йиғилиш баёни асосида концерт дастурлари ўтказилиши мумкин.

Хусусий тадбиркорлар томонидан концерт ўтказилган ҳолларида биз сценарийлар бўйича эътирозларимиз бўлса айтиб, фаолияти учун бир марталик рухсатнома берамиз.
2019 йилдан ҳомийлик тартибида ўтказиладиган концертлар бўйича уларнинг аҳолига таъсирини таҳлил қилиб, тавсиялар беришни йўлга қўймоқчимиз», дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт» директори: Тошкентда жаҳон юлдузларининг концертлари ўтказилиши ҳақида