16:00 / 27.03.2019
4 545

Алишер Узоқовнинг «The cover up»да иштирок қилиб, қарзга ботиб кетдим, — деган иштирокчига жавоби (видео)

Алишер Узоқовнинг «The cover up»да иштирок қилиб, қарзга ботиб кетдим, — деган иштирокчига жавоби (видео)
Актёр, режиссёр ва бошловчи Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Алишер Узоқов «The cover up» лойиҳасида иштирок қилиб, қарзга ботиб кетдим, деган иштирокчининг фикрига муносабат билдирди.

Четдан келиб Zo‘r TV’нинг эфирида чиқиш қанча нарх бўлади-ю, ‘Тhe cover up’ лойиҳасида 4 та созандага ишлатган пули қанча бўлади. Cover’га олаётганимизни ўзи иштирокчиларга ёрдам эмасми. Негадир қилинаётган ёрдам кўринмайди-да, озгина қилинмаётган ёрдам кўринади. Биз уларнинг яхши cover қўшиғини каналда айлантириб берамиз. Иштирокчиларга кўп айтаман, «бу сиз учун имконият», деб. Шундоқ ҳам лойиҳани амалга ошириш учун катта маблағ сарфланади. Кадр олдида туриб фикр билдириш осон. Кадр ортида катта меҳнат қилинади. Меҳнатимга ачинганим учун гапиряпман. Кимнингдир элга танилишида ниманингдир ёки кимнингдир ёрдами тегдими бу нарсани эсдан чиқариш керак эмас. Лойиҳани ташкил қилаётган инсонларга қийин. Яна бунақа гап-сўзлар ортиқчалик қилади. 4-мавсум бошланишидан аввал халқнинг олдида лойиҳанинг юзини ёруғ қилай дедим.

Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқовнинг «The cover up»да иштирок қилиб, қарзга ботиб кетдим, — деган иштирокчига жавоби (видео)