17:17 / 04.04.2019
9 548

Ижодий фаолияти тўхтаб қолган ижодий гуруҳлар (фото)

Ижодий фаолияти тўхтаб қолган ижодий гуруҳлар (фото)
Болалигимиздан "Сетора", "Болалар","Божалар" каби эстрада гуруҳларининг қўшиқларини севиб тинглаб келамиз. Қани эди улар токи биз кексайгунимизга қадар бирга бўлишса, бирга ижод қилишса. Афсуски, қандайдир сабаблар туфайли ҳам уларнинг ижодий фаолияти тўхтаб қолмоқда. Ҳаммасининг ҳам эмас! Баъзибир севимли гуруҳларимиз тарқалиб кетишмоқда. Албатта, бу уларнинг хоҳиш-истаклари. Келинг, ижодида узилиш бўлаётган, умуман ижод қилмай қўйган ҳамда ижодий гуруҳдан чиқиб кетган айрим хонандаларимиз ҳақида гаплашсак!

Адашмасам, 1990 йиллар охирида ижодини бошлаган "Сетора" гуруҳи анчагина мухлислар йиғишга улгурган эди. Ҳозиргача уларнинг содиқ мухлислари талайгина. Яқинда "Миллион" жамоасининг концерт дастурида улар яна бир марта афсонавий "Сетора" бўлиб чиқиш қилишди. Бу албатта, "Сетора" гуруҳининг ашаддий мухлисларини анча қувонтирди. "Сетора" гуруҳи қизлари бир орада "Сетанҳо" номи билан ижод қилишди. Қандай ном остида ижод қилишмасин барибир улар мухлислар учун "СЕТОРА"!!!

Тошкентдаги мусиқий мактабда болалигиданоқ бирга ўқиб катта бўлган Феруза Латипова, Комила Хўжаева ва Лайло Галиева "Сетора" гуруҳининг илк таркиби эдилар. Гуруҳ нафақат Ўзбекистонда, балки Қозоғистон, Россия, Британия ва бошқа хориж мамлакатларида концертлар берган.

"Пистани қандоқ чақарлар" дея писта чақишни ўргатган "Манго" гуруҳи ижод қилишда суст. Нимага ижодда узилишлар бўлаётганини билишни хоҳласангиз улар билан албатта суҳбат қилиб, билиб оламиз. Шундай бўлса-да, гуруҳни соғинганларга уларнинг архив фотоларидан намуналар келтирамиз. Ахир "Манго" мана шу йигитлар билан "Манго"да!!!

Хўш, навбат "Шаҳризода" гуруҳига ҳам етиб келди. Бу гуруҳнинг қизлари ҳозир нима билан банд, ижод қилишяптими ўзи, бу ҳақда маълумотга эга эмасмиз. Лекин улар ҳам ўзбек эстрадасида қисқа вақт бўлса-да ижод қилишганини бир эслайлик!!! Мана ўша сочлари узуун қизлар...



Маҳмуд Намозовни "Сурхон" гуруҳисиз тасаввур қилиш қийин эди. Мана ҳозир уларнинг яккахон чиқишига ҳам кўникиб қолдик.


Ва ниҳоят "Уммон". "Уммон" гуруҳи йигитлари уммон қадар чексиз ижод қилишлари керак эди. Бу ном ҳаётда уларни бирлаштирди, синади, омад олиб келди ва АЙИРДИ!!! "Уммон" гуруҳининг мухлислари кутмаган воқеа бўлди, албатта! Ҳали бу воқеани "ҳазм қилиб" улгурмаган бўлсангизда, сизлар учун эски таркибнинг ажойиб фотожамланмасини ҳавола этамиз!


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ижодий фаолияти тўхтаб қолган ижодий гуруҳлар (фото)