20:23 / 10.04.2019
4 272

”Оltin Humo” миллий кинотақдимоти ўз ишини бошлади

”Оltin Humo” миллий кинотақдимоти ўз ишини бошлади
Тақдирлаш маросимига устоз режиссёрлар, актёрлар, шунингдек, ёш санъаткорлар, турли ташкилот вакиллари ташриф буюрмоқда.

- Мен ушбу ”Олтин Ҳумо”ни бутун дунёга чиқишини тилайман. - дейди Ёдгор Саъдиев, таниқли актёр. - Дунёдаги энг катта кино мукофоти ”Оскар” бўладиган бўлса, ундаги номинантлар ”Олтин Хумо” ни қўлга киритган ғолиблар бўлсин дейман.

Кинотақдимотга мустақил кино ижодкорлари, ёш актёр ва режиссёрлар номзодлари ҳам қўйилган. Ғолиблар эса саноқли дақиқалардан сўнг эълон қилинади.

- Ушбу миллий мукофотга ”Қотиллар ўйини” бадиий филмимиз номинацияга қўйилган. - дейди Шавкат Комилов, ёш режиссёр ва актёр. - Бундан мен албатта хурсандман. Боиси ёш актёр ва режиссёр сифатида устозлар эътибори ва эътирофи менга янада кўпроқ ижод қилишга, янги ғоялар излашга туртки беради деб айта оламан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ”Оltin Humo” миллий кинотақдимоти ўз ишини бошлади