date
views 7 097

Шаҳзода ва Муқаддас қандай танишишган? (видео)

Шаҳзода ва Муқаддас қандай танишишган? (видео)
Актрисалар Муқаддас Саъдуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова «MTV Show» кўрсатувида қандай учрашиб қолишганини гапириб беришди.

Шаҳзода Муҳаммедова: - Бундан 8 йил аввал "Пойқадам" фильмида Муқаддаснинг оналари Гулчеҳра опа менинг бувижоним ролини ўйнаганлар. Ўша пайтлар съёмка жараёнларига Муқаддасни олиб келардилар. Ўшанда Гулчеҳра опа "Шаҳзодахон бу менинг қизим. Исми Муқаддас. Актрисаликка жуда ҳам қизиқади. Лекин биз уни актриса қилмадик. Муқаддас ҳозир психология йўналишида ўқийди" деб бизни таништирган эдилар. Шунда мен "Шунақа чиройли қизингиз борми? Нега актриса қилмадингиз" деб савол берганман. Гулчеҳра опа "Йўқ Муқаддаснинг актриса бўлишини хоҳламаймиз. Битта оилага Лутфулла акангиз билан мен етамиз. Сизлар ўртоқ бўлинглар" дегандилар. Шундан кейин биз дугона бўлиб кетдик.
Муқаддас Саъдуллаева: - Шаҳзодага жуда ҳавас қилардим. Актрисаликка қизиқардим. Лекин ўзимнинг актриса бўлиб кетишим хаёлимга келмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода ва Муқаддас қандай танишишган? (видео)