Хонзода: "Дурдона Курбановага омад келди, мени эса..." (видео)

  • 18 май 2019, 23:46
  • 5 937
  • Маданият
  • Хонзода: "Дурдона Курбановага омад келди, мени эса..." (видео)
    Хабарингиз бор ўзбек сериаллари орқали барчамизга таниш бўлган ёш ва кўп қиррали ижодкор, актриса Хонзода "Замин меҳмонхонаси"нинг азиз меҳмони бўлган эди. Сайтимизнинг севимли ва доимий ўқувчилари учун меҳмонимиз билан ажойиб суҳбат уюштирдик. Қуйида Хонзода билан уюштирилган қизиқарли суҳбатнинг тизерини Сизларнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Суҳбат давомида Хонзода "Бизани ўзбек халқ четни киносини ётиб олиб кўришади-де", "Энди манам хунукмасман демайман", "Энди мана бетта долларни кўрсатиб тургандан кейин...", "Эшакни монтаж қилиб от қилса бўлади", "Билсанг биларсан ким олиб чиқди..." каби сўзлари орқали жуда кўп қийинчиликларга дуч келганлиги, 5-6 йилдан буён санъат соҳасида юрган бўлишига қарамай ўйнаш учун роллар беришмагани, санъат соҳасига кирганидан афсусланиши, Олий ўқув юртига қандай қилиб кирганлиги ҳақида гапирди.

    Шунингдек, ўзини реклама қилмаслиги, табиий фигурага эга эканлиги, туғма чиройли эканлиги, қандай эркакларни ёмон кўриши, қайси актрисаларни яхши кўриши, актриса Дурдона Курбановага омад тез келганлиги, шунинг натижасида у жуда тез машҳур бўлиб кетганлиги, ўзининг оти эса кейин чопиши, фундаменти Дурдона Курбанованикидан анча мустаҳкам эканлиги ва шунга ўхшаш жуда қизиқарли фикр мулоҳазаларни билдирди.

    Эртага ушбу қизиқарли суҳбатни Сиз азизларнинг эътиборингизга тўлиқ ҳолатда ҳавола қилишдан мамнунмиз. Сайтимизни кузатиб боринг ва биринчилардан бўлиб мазкур суҳбатдан баҳраманд бўлинг.

    Фикрлар

    Қолдирилган фикрлар (6)

    Alisher 7 мая 2019 14:40
    Turmushga chiqish taklif qilsam nima derkin
    dilnoza 7 мая 2019 15:40
    Salbiy ròllaringiz sizga yarashmayapti ijobiy ròlingizni ham korishni istar edik
    Фарход 8 мая 2019 07:08
    Орзу қилиб юрган ролингиз қайси образ.
    Аsidа 8 мая 2019 11:52
    Sаlom ! .nеcнаncнi yilsiz
    Behruz 8 мая 2019 15:55
    Xonzoda siz durdona qurbonova bn tengilikda ketyapman dep oylaysizmi ? Va bunga qanday qaraysiz ))lekin man uchun siz zorsiz bu paxta emas albatta haqiqat
    Отабек 9 мая 2019 11:48
    Салом Хонзода!
    Сиз расмда чиройлисиз, ҳаётда жуда чиройлисиз! Уйнаган ролларизни жуда қойилмақом тарзда уйнагансиз. Сир бўлмаса узтосиз ким? авлодизда актёр ёки актриса борми? Жавоб учун раҳмат. Ҳамиша шунақа гўзал бўлиб юринг. Дунё гўзали кўрик танловига иштирок этсангиз аниқ 1 ўрин сизники бўларди :))))). Қаршидан Отабек
    » » Хонзода: "Дурдона Курбановага омад келди, мени эса..." (видео)