06:34 / 17.05.2019
3 440

Канн кинофестивали ғолиблари Ўзбекистон миллий павильони билан танишди

Канн кинофестивали ғолиблари Ўзбекистон миллий павильони билан танишди
Фото: Ёшлар медиа маркази
Marche du Film кинобозорида ташкил қилинган миллий павильонга 71-халқаро Канн кинофестивали ғолиблари, «Айка» фильми ижодкорлари — режиссёр, сценарий муаллифи Сергей Дворцевой ва бош ролни ижро этган ҳамда 2018 йилда «Энг яхши актриса» номинацияси совриндори бўлган Самал Еслямова ташриф буюрди. Бу ҳақда Ёшлар медиа марказига таяниб «Дарё» маълум қилди.

Ўзбекистон делегацияси меҳмонларни мамлакат кинолокациялари билан таништирди. Келажакда қўшма лойиҳалар қилиш ҳамда 2019 йил 26—30 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган 5-халқаро PROlogue кинофестивалида қатнашишга таклиф қилди.

«Гарчи яқин қўшнилар бўлсак ҳам, афсуски, ҳали Ўзбекистонда бўлмаганман. Лекин Бухоро ва Самарқанд ҳақида кўп эшитганман. Менга бундай кўп асрли тарихга эга мамлакатлар жуда ёқади. Миллий павилондаги тақдимотлар ва каталоглардаги фотосуратларни кўриб, Ўзбекистон нақадар жозибали ва чиройли гўшаларга бой эканига ишонч ҳосил қилдим. Албатта, кинофестивалда қатнашишдан ҳам хурсанд бўламан», — деди Самал Еслямова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Канн кинофестивали ғолиблари Ўзбекистон миллий павильони билан танишди