Фото: Instagram
Олмаотада 26 июндан 29 июнга қадар Мисс категорияси бўйича Fashion House International Kazakhstan 2019 халқаро гўзаллик, мода ва истеъдод форуми ўтказилди. Дарёнинг хабар беришича, унда ўзбекистонлик Софья Усова гран-при ғолиби бўлди.
«Мен Ўзбекистонни Мисс категорияси бўйича таништирдим. Танловнинг ўзи бир неча босқичларда ўтди. Миллий кийимда чиқиш қилиш, кечки либос, спорт услуби ва истеъдодлар танлови бўлди. Унда Ўрта Осиёнинг барча давлатларидан бўлган вакиллар иштирок этди», — дейди Софья Усова.
Қайд этилишича, Софья Москвада бўлиб ўтадиган гўзаллик танловида Ўзбекистон номидан иштирок этишда давом этади.
[media=https://www.instagram.com/p/BtIh5aGlSoc/?utm_source=ig_embed&ig_mid=W8HHywAEAAF3SmcH8aGnmgWH2UNl]
Халқаро гўзаллик, мода ва истеъдод форуми (FHI) Ўрта Осиё ҳудудида яшовчи халқлар миллат учун финал босқич бўлиб, World Beauty 2019 дунё бўйича финалнинг саралаш босқичи ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда