11:10 / 25.07.2019
3 189

Германиянинг биринчи телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этди

Германиянинг биринчи телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этди
Июль ойи ўрталарида Германиянинг кўп миллионли томошабинларга эга бўлган биринчи телеканалида «прайм-тайм» вақтида Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Фильм жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан мазкур давлат телеканали тасвирга олиш гуруҳининг юртимизга ташрифи давомида тайёрланган.

Ижодий асар муаллифлари кўплаб немис томошабинларига мамлакатнинг бой ресурслари ва иқтисодий салоҳияти, халқнинг маданияти ва анъаналари, сайёҳлик учун диққатга сазовор жойлари, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ҳақида батафсил маълумот берди.

Фильм сюжетидан Марғилондаги «Ёдгорлик» ипакчилик фабрикаси фаолияти мисолида республикада хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол ва тенг ҳуқуқли иштироки учун яратилаётган шароитлар ҳақида ҳикоя қилувчи репортажлар ҳам ўрин олган.

Маълумот учун: Das Erste («Биринчи«) – энг йирик немис телеканалларидан бири бўлиб, Deutsche Welle’дан ташқари АRD таркибига кирувчи минтақавий телерадиокомпанияларнинг қўшма маҳсулидир. Канал 1952 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Германиянинг биринчи телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этди