Фото: «Instagram»
«Ласковый май» гуруҳининг хонандаси, яқинда оғир операцияларни ўтказган Юрий Шатунов гуруҳни бутунлай тарк этди ва энди эски қўшиқларни ижро этмаслика қарор қилди. Бу ҳақда жамоа раҳбари ва продюсери Андрей Разин хабар берди.
«Бундан буён Юрий Шатунов гуруҳ репертуаридаги қўшиқларни бошқа куйламасликка аҳд қилди. У фақат ўзининг қўшиқларини куйлайди. У «Ласковый май»ни тарк этди», — деб ёзди Разин «Инстаграм»даги расмий аккаунтида.
Унинг айтишича, Шатунов анча оммалашган «Белые розы», «Седая ночь», «Розовый вечер» сингари кўплаб қўшиқларини бошқа куйламайди. Бу шуни англатадики, энди Шатуновнинг концертига чипта сотиб олганлар у ёзган янги қўшиқларни тинглашади.
Разиннинг аниқлик киритишича, хонанда «улғайганини ва концертларда эски қўшиқларини айтишни истамаслигини» маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”