date
views 4 612

30 мамлакат вакили иштирокида куйланган Ўзбекистон мадҳияси (видео)

30 мамлакат вакили иштирокида куйланган Ўзбекистон мадҳияси (видео)
YouTube’даги видеоблогер Даврон Алижонов бошчилигидаги Teazel Team жамоаси Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан сўнгги бир йиллик саёҳатлар давомида тайёрланган видеосовғани тақдим этди.

Видеода жаҳоннинг турли мамлакатларида истиқомат қилувчи турфа миллатларга мансуб инсонлар Ўзбекистон мадҳияси сўзларини айтаётганини кўриш мумкин. Влогерлар ушбу видеопарчаларни жамлаб, Ўзбекистон мадҳиясининг дастлабки икки бандини ҳосил қилган.

41 та сўздан иборат икки бандни куйлашда Таиланд, Буюк Британия, Ямайка, Хитой, Ирландия, Туркия, Марокаш, Германия, Қозоғистон, Миср, Португалия, Ливан, Сингапур, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Перу, Жанубий Корея, Жазоир, Аргентина, Бразилия, Малайзия, Япония, Покистон, Маврикий, Уганда, Чад, Сейшел ороллари, Испания, Кения, Тунис мамлакатларида истиқомат қилувчи фуқаролар қатнашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 30 мамлакат вакили иштирокида куйланган Ўзбекистон мадҳияси (видео)
LiveInternet