Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар
Ёвуз ниятлар кўпдир:
“Фарзандинг жаллод бўлсин!”
Ёки “қўша-қарима!”
“Уйинг томи йиқилсин...”

“Корингдан топма файз!”
“Тиланиб яша доим!”
Дўстингга айлансин қарз!”
“Қўлламасин худойим!”

“Ўтгин бир тирноққа зор!”
“Ёлчимагин хотинга!”
Яна қандай ният бор,
Келмаяпти ёдимга.

Дарвоқе, энг даҳшати
Қолиб кетибди шу пайт:
“Севганингни тўйида
Микрафонда тилак айт!”
Хайрулла Ҳамидов

Манба: Azon.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар