10:30 / 25.09.2019
4 615

Амир Темур узуги нусхасини яратган ёш заргар Халқаро ҳунармандчилик фестивали ғолибига айланди

Амир Темур узуги нусхасини яратган ёш заргар Халқаро ҳунармандчилик фестивали ғолибига айланди
Фото: Қарши давлат университети ахборот хизмати
Соҳибқирон Амир Темур муҳр-узуги нусхасини яратган қашқадарёлик ҳунарманд Шарифжон Раупов Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 78 та мамлакатдан иштирок этган ёш ҳунармандларнинг энг кучлиси деб топилди. Бу ҳақда Қарши давлат университети ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ёш ҳунарманд Қарши давлат университетининг «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» йўналишида таҳсил олади.
Жорий йил 10—15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Қашқадарё вилоятидан 60 нафар ҳунарманд 23 та йўналиш бўйича иштирок этган.

— Ҳунармандлар орасида яқинда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган Қарши давлат университетининг 1-босқич талабаси, заргар Шарифжон Рауповнинг ҳам борлиги ва ғолибликни қўлга киритгани университетимиз ютуғи бўлди, — дейди университет ахборот хизмати раҳбари Ойбек Юсупов.

— Ҳунарманд талабамиз шу кунга қадар дунёнинг энг нуфузли музейларида сақланаётган қадимий миллий заргарлик буюмларининг 400 дан ортиқ турини қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Фото: Қарши давлат университети ахборот хизмати
Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 78 та мамлакат вакиллари орасида биринчиликни қўлга киритган Шарифжон Раупов соҳибқирон Амир Темур муҳр-узуги нусхасини ҳам яратган. Унинг бу заргарлик иши барча фестиваль қатнашчилари эътиборига тушиб, халқаро экспертлар томонидан юксак баҳоланган.
«Энг ёш ҳунарманд» номинацияси ғолибига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Амир Темур узуги нусхасини яратган ёш заргар Халқаро ҳунармандчилик фестивали ғолибига айланди