
Ҳозирда Роберт модел ва актриса Суки Ватерхаус билан ишқий муносабат ўрнатган. Жуфтлик муносабатлари 2018 йил июл ойида оммалашган эди.
Суки ҳам аввалари кўплаб бошқа таниқли эркаклар билан севишиб юрган. 2013 йилдан 2015 йилгача, ҳозир 27 ёшли Бредли Купер билан 17 ёш пайтида муносабатда бўлган. У шунингдек, Диэго Луна, Жеймс Марсден ва Ричард Мадден билан ҳам учрашиб юрган.
Аксарият машҳур шахслар шахсий ҳаётларига тааллуқли бирон бир сирни очиқ ойдин айтса, Роберт эса ўзининг қиз дўстлари ҳақида сир тутади. "Sunday Times" нинг "Style" журналига яқинда берган интервьюсида у ҳаётининг турли томонларини яшириш кераклигини айтди.
"Агар одамларни ички оламингизга олиб борувчи йўлга киритсангиз, сизнинг севгингизни қора булутлар қоплаб олаверади ", - дейди Паттинсон.
"Агар кўчада нотаниш киши сизнинг муносабатингиз ҳақида сўраса, сиз унга қўпол шахс сифатида қарайсиз. Агар ўша пайтнинг ўзидаёқ ўзингизни олиб қочсангиз, охирида бу яхшилик билан ўз якунини топади". «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар