Муниса Ризаева куёвликка номзодлар орасидан нега айнан Арсенийни танлади?

Муниса Ризаева “Шахсий чегара” лойиҳасидаги суҳбати давомида шахсий ҳаётига оид саволларга ҳам самимий жавоб берди.
Хонандага: “Сизда куёвликка номзодлар кўп бўлган — бойвачча йигитлар, нуфузли оилалар фарзандлари. Нега айнан Арсений танланган? У сизнинг меҳрингизни қандай қозонган?” деган савол берилди.
Муниса Ризаева эса бу саволга ўйлаб ҳам ўтирмай қисқа ва самимий жавоб берди:
“Билмадим,” — деди у.
Шундан сўнг суҳбат давом эттирилиб, хонандадан: “Сиз Арсенийга жуда тез розилик билдиргандек кўринасиз. Нега бу қадар тез қарор қабул қилдингиз?” деб сўралди.
Хонанда эса бу саволга чуқурроқ изоҳ бериб, ўзининг ҳаётий қарашлари ҳақида гапирди:
“Мен Аллоҳ томонидан юбориладиган белгиларга ишонаман. У инсон ҳаётимга айнан керак бўлган пайтда кириб келган. Биз аввалдан учрашиб, узоқ гаплашиб ёки севишиб юрмаган эдик. Фақат бир марта кўришганмиз. Шунда ичимдан 'Аллоҳ, сенга таваккал қилдим, нима бўлса бўлди' деб розилик билдирганман,” — дея сўзларини якунлади.
Хонанданинг ушбу самимий эътирофи мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.