
Фото: Instagram / @ozodaofficial
Сизга маълумки, хонанда Озода Саидзода (Нурсаидова) шу йилнинг 10 октябрь куни «Ўзбекконцерт»га рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилган ва ушбу мурожаат юзасидан 13 октябрь куни «Ўзбекконцерт»да санъаткорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилган эди.
Мазкур давра суҳбатида хонанда Озода Саидзоданинг ўзи ҳам сўзга чиқиб, хатоларини тан олиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини ижтимоий тармоқлар орқали баён этганидан астойдил пушаймон эканлигини билдирган, президент, халқ ҳамда барча санъаткорлардан узр сўраган ҳамда халққа астойдил хизмат қилишини айтган эди.
Устоз санъаткорларнинг фикрлари тингланганидан сўнг, «Ўзбекконцерт» директори Одилжон Абдуқаҳҳоров Президент Шавкат Мирзиёевнинг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги, меҳрибонлиги ва кечиримлилиги боис хонанда Озода Саидзода кечирилгани ҳамда унга эркин ижод қилиш имконияти яратилганини маълум қилган эди.
Бунга жавобан хонанда Озода Саидзода ҳам ўзининг янги "Аждодлар" деб номланган таронаси клипини мухлисларига ҳавола этди.
Ушбу тарона тез фурсатда мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллайди деган умиддамиз. Сиз ҳам тингланг ва ўзингиз баҳо беринг.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар