00:23 / 31.10.2019
9 592

Барча севиб томоша қиладиган "Қўнғироқ соч Суэ" фильмидаги митти Суэни ким ижро этган?

Барча севиб томоша қиладиган "Қўнғироқ соч Суэ" фильмидаги митти Суэни ким ижро этган?
Ҳа, бу фильм ҳақида сўз очганимизда, биринчи бўлиб албатта, ширингина қизалоқ бўлмиш Суэ кўз олдимизда гавдаланади. Унинг жингалак сочларига кўпчилик ҳавас қилади.
Бу ролни машҳур америкалик актриса Алисон Портер ижро этган. У 1981 йил 20 июн куни АҚШ нинг Массачусетт шаҳрида таваллуд топган.

Болалик чоғидан ўзининг бетакрор овози ҳамда фильмдаги ижролари орқали инсонлар қалбидан чуқур жой эгаллади. "Қўнғироқ соч Суэ" фильми 1991 йили суратга олинган. Айнан бу фильмдаги Суэ роли учун Алисон Портер танлаб олинди.

Ижтимоий тармоқларда айтилишича, у бошқа ёш актёрлар cингари ёшлик пайтида ичкиликка ружу қўйган. Ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғида анча йиллар илгари шундай дейди: "Салом. Мен Али. Мен алкогол ичимлигини истеъмол қиламан".
Аммо кейинчалик ўзи шундай деб ёзганини тан олиб, " Ҳа, бу ҳақиқат. Аммо мен 2007 йил 28 октябрдан буён ҳеч қандай алкогол ичимликларга қўлимни теккизмай қўйдим", -деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Портер 2012 йил Браян Аутенриэтҳга турмушга чиқади. Ҳозирда икки ёшлик Масон Блез ва тўрт ойлик Ариа Сагеларнинг севимли онаси.

"Мен турмуш ўртоғим ва фарзандларим учун ичкилик ичишни ва марихуана дориcини истеъмол қилишни тўхтатдим. Оилам бу менинг ҳаётдаги мазмуним ва улар учун мен ҳар нарсага тайёрман", - деб ўзининг ижтимоий саҳифасида ёзган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Барча севиб томоша қиладиган "Қўнғироқ соч Суэ" фильмидаги митти Суэни ким ижро этган?