19:12 / 04.11.2019
4 751

«Мени ўғри дейсизлар, аммо мен сўраб айтаман». Баҳром Назаровнинг «Инсофсиз» қўшиғи плагиатми? (видео)

«Мени ўғри дейсизлар, аммо мен сўраб айтаман». Баҳром Назаровнинг «Инсофсиз» қўшиғи плагиатми?  (видео)
Фото: «Дарё»
«Халқлар дўстлиги» санъат саройида 1—4 ноябрь кунлари хонанда Баҳром Назаровнинг «Юраксиз» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Хонанданинг сўнгги вақтларда оммалашиб бораётган «Инсофсиз» таронаси асл муаллифи озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов эканлиги гап-сўзларга сабаб бўлаётган эди.

Баҳром Назаров ушбу қўшиққа бир мусофир йигитнинг ҳаёти акс этган видеоклип суратга олдирган.

Асиф Меҳерремов эса ушбу қўшиққа клип ҳам ишламаган, аммо ушбу тарона Youtube’да 7 миллиондан ортиқ томоша қилинган.

Баҳром Назаров ўзининг яккахон концерт дастурида озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремовни ҳам таклиф қилиб, бу қўшиқнинг муаллифи у эканлигини барчага маълум қилди.
- 2019 йилнинг сентябрь ойида мухлисларимизга тақдим қилинган ‘Инсофсиз’ деб номланган қўшиқнинг муаллифи озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов бўлади. Бугун Асиф Меҳерремов билан сизларга ушбу қўшиқни дуэт тарзида куйлаб берамиз. Мени ўғри-ўғри дейсизлар, аммо мен ҳар доим муаллифдан сўраб айтаман.

Дастур давомида озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов Баҳром Назаровнинг концерт дастурида «Gəl Gör» таронасини дуэт тарзида куйлади. Ушбу дуэтни мухлислар жуда ҳам яхши кутиб олишди. Бундан ташқари, хонанда «Gece-Gece» таронасини ҳам мухлисларга куйлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Мени ўғри дейсизлар, аммо мен сўраб айтаман». Баҳром Назаровнинг «Инсофсиз» қўшиғи плагиатми? (видео)