11:23 / 11.11.2019
2 735

VII "Умут" кинофестивалида ўзбек кинофильмлари илиқ кутиб олинди

VII "Умут" кинофестивалида ўзбек кинофильмлари илиқ кутиб олинди
Қирғизистонда ўтказилган ёш киноижодкорларнинг VII "Умут" кинофестивали якунига етди. Фестивалда ўзбекистонлик ёш кинорежиссёрлар Илҳом Ҳайдаров “Ўғри”, Ҳусниддин Бойматов “Дунёдаги энг гўзал сурат” номли қисқа метражли фильмлари билан иштирок этишди.

Фестивалда ўз фильмларини намойиш қилган ёш ижодкорлар бу иштирок улар учун ўзига хос тажриба майдони бўлганини, яъни замонавий кино қай йўналишда ҳаракатланаётгани, бошқа кино мактаблари қандай фильмлар яратаётганига гувоҳ бўлганини таъкидлашди, деб хабар берди "Ўзбеккино".

Фестивалда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашган киношунос, сценарист Элмира Ҳасанованинг маълум қилишича ўзбекистонлик ёш режиссёрлар Илҳом Ҳайдаров ҳамда Ҳусниддин Бойматовнинг фильмлари ҳакамлар ҳайъати ва иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинган. Э.Ҳасанова мазкур кинофорумда ўзбекистонлик иштирокчилар нафақат диплом ва совринларни, балки асосий "соврин" – орттирилган тажриба ва янги дўстлар билан танишиш, фикр алмашиш имкониятини қўлга киритишди.

Фестивалда Лондон киномактаби битирувчиси озарбайжонлик ёш ижодкор Ўрхан Оғазоданинг "Стуллар" номли қисқа метражли фильми "Энг яхши фильм" деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу кинофестивалда ёш кинорежиссёр Шокир Холиқов "Чой" фильми билан иштирок этиб, 2 та номинация бўйича мукофотни қўлга киритган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » VII "Умут" кинофестивалида ўзбек кинофильмлари илиқ кутиб олинди