Севгисини йўқотсада, инсонийликни сақлаб қолган Болливуд юлдузлари...

  • 16 ноябрь 2019, 12:21
  • 4 065
  • Маданият
  • Севгисини йўқотсада, инсонийликни сақлаб қолган Болливуд юлдузлари...
    Болливуд кино юлдузлари орасида турмуш қурганлар билан бир қаторда ишқий муносабатлари тўйгача бормасдан ёки тўйдан кейин тугаб кетган бироқ ҳозирда дўстликларини сақлаб қолган собиқ жуфтликлар ҳам бор. Улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз:

    1. Сара Али Хон ва Картик Ариянлар жуфтлиги бўлиб, бугунги кунда уларнинг ўртасида севги йўқ дейиш мумкин. Маълумотларга кўра, Сара Али Хон ва Картик Ариянларнинг муносабатлари бир йил давом этгандан сўнг, севгидан ижод устун бўлиши керак деган қарорга келишган ва муносабатларини тугатишган. Бироқ уларнинг ижод кечаларида дўстона тушган суратлари ижтимоий тармоқларда ҳар замон ҳар замонда кўриниб туради.

    2. Эски жуфтлик Катрина Каиф ва Ранбир Капур 2016 йилда романтик муносабатларига нуқта қўйишганди. Ораларида бўлиб ўтган муносабатларни бироз унутишга уларнинг мухлисларига ҳам ўзларига ҳам вақт керак бўлди. Вақт барчасига даъво деб тўғри айтишади, уларнинг муносабатлари ҳозирда самимий тус олган. Мишмишларга қараганда, уларнинг иккаласи яқин кунларда бирга телефон савдоси билан боғлиқ тижорат бошлашмоқчи экан. Умид қиламизки, бу шерикчилик омадли якун топади.

    3. Хритик Рошан ва собиқ рафиқаси Сюссан Хонларнинг турмуши ниҳоясига етган бўлсада, улар ҳамон бир-бирига таянч бўлиб келишмоқда. Ўрталаридаги икки нафар фарзандни маслакдош бўлиб тарбия қилишяпти. Кино оламидаги Хритик Рошаннинг ҳар қандай ютуғини Сюссан яхши кутиб олади ва унга далда бўлишга ҳаракат қилади. Сўнгги пайтларда ҳаттоки уларнинг қайта турмуш қуриши эҳтимоли ҳақида ҳам мишмишлар тарқалган.

    4.Собиқ ўтли муҳаббат эгалари Салмон Хон ва Катрина Каифлар энг яхши дўст бўлиш ҳақида гап кетганда, ҳаммани ортда қолдиришади. Шу жиҳати билан ҳам улар кўпчилик мухлислар қалбидан жой олишган. Улар ҳаётлари мобайнида ҳар қандай вазиятда ҳам бир-бирларини тўғри тушунадилар, дардлашадилар, кулишадилар. Катрина яқинда Мумбайдаги машҳур Сиддхивинаяк ибодатхонасига ташриф буюриб, Салмоннинг браконьерлик ишида айбланганлиги учун ўтказилган суд ҳукми чиқарилишидан олдин ибодат қилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Севгисини йўқотсада, инсонийликни сақлаб қолган Болливуд юлдузлари...