Голливуд кино оламида ўзининг такрорланмас роллари билан барчанинг юрагидан жой олган Жулия Робертс ўзининг энг қийин роли ҳақида қизиқарли маълумотларни ўртоқлашди. Унинг энг қийин ролларидан бири бу телевидениядаги Амазон шоуси учун зиммасига юклатилган вазифа бўлган экан.
Нега деган саволга эса у қуйидагича жавоб берди: "... улар менга шоунинг бутун бошли сценарийсини тутқазишганда мен уларга »Нима бу?", -дея бақириб юбордим. Ёзувлар шу қадар кўп эдики, мен уларни бирма-бир ёдлашимга тўғри келарди. Оилали аёл сифатида бу менга анчагина қийин эди, негаки болаларим билан бир қаторда жуда узун сценарийни ёдлаб чиқиш бироз қийинчилик туғдирди.
Ўша кезларда болаларимнинг ухлашини кутардим ва кейин тонггача вазифаларимни қилиб чиқардим. Буни кўрган эрим ҳам "сени бунчалик қаттиқ ишлаганингни шу пайтгача кўрмаган эдим", -деганди. Унинг шоудаги роли аскарлар муаммоси бўйича масъул давлат махфий хизмат ходимаси Хейди образи эди. Бироқ шунча қийинчиликларга қарамай, у ўз ролини қойилмақом тарзда ижро эта олди. Актрисанинг иродаси ҳамда маҳоратига яна бир маротаба қойил қолишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда