21:44 / 27.11.2019
3 684

Ўзбекистон маданият вазири: Лоланинг клипи менга ёқмади

Ўзбекистон маданият вазири: Лоланинг клипи менга ёқмади
Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевнинг айтишича, Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипини турлича талқин қилиш мумкин. У бу ҳақда 27 ноябрь куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Тадбирда «Дарё» мухбири вазирга: «Лоланинг клипини кўрдингизми ва клип бўйича нима дея оласиз?» мазмунида савол билан мурожаат қилган. Вазир клип унга ёқмаганини тан олган.

"Лоланинг клипини ҳар хил талқин қилиш мумкин. Вазир кўрмас экан, деб ўйламанглар. Мен кўриб бораман. Ҳар битта клипнинг ҳар бир жиҳатини кўрамиз, муҳокама қиламиз.
Гапнинг очиғи, Лоланинг клипини икки хил маънода талқин қилиш мумкин — яхши дейиш ҳам мумкин, ёмон дейиш ҳам мумкин. Шахсий фикрим — бу клип менга ёқмади", дейди Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев.

Хонанда Лола 13 ноябрь куни YouTube’да «Севгингни менга айт» қўшиғига олинган иккинчи клип («Севгингни менга айт 2»)ни эълон қилган эди. Клипда ижодий фаолиятни тартибга солувчи комиссия фаолияти ўзига хос равишда кўрсатиб берилган, шунингдек, миллий менталитет, соқол муаммоси, ижодни чеклашга уриниш ҳолатлари сатирик кўринишда танқид остига олинган эди.

Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипидан лавҳа.
Фото: YouTube

Кўп ўтмай Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Лолани «атласни масхарабоз кийими, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиш»да, Лоланинг ўзи эса оммавий ахборот воситаларини клипнинг «моҳияти ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарор қилган»ликларида айблаб чиққан эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон маданият вазири: Лоланинг клипи менга ёқмади