“Матрица” фильмининг 4-қисми қачон чиқиши маълум бўлди

  • 15 декабрь 2019, 06:00
  • 1 411
  • Маданият
  • “Матрица” фильмининг 4-қисми қачон чиқиши маълум бўлди
    2021 йилнинг 21 май куни машҳур Голливуд актёри Киану Ривз ўйнаган биратўла икки фильм — “Матрица”нинг 4-қисми ва “Жон Уик”нинг 4-қисми намойишга чиқарилади.

    Афсонавий “Матрица” фильмининг катта экранга қайтиши унинг миллионлаб мухлисларини мамнун этди. Ҳатто Rotten Tomatoes киноманлар сайти 2021 йил 21 майни "Киану Ривз куни" деб эълон қилди.

    IMDB сайти маълумотларига кўра, “Матрица: Қайта юкланиш” фильми дунё прокатида 742 миллион доллар ишлаб топган.

    » » “Матрица” фильмининг 4-қисми қачон чиқиши маълум бўлди